Икки ака-ука бор эди. Акаси яхши ишлари билан машҳур
бўлган омадли инсон эди. Укаси эса жиноятчи эди. Суд олдидан журналистлар уканинг
йўлини тўсиб, савол беришди:
Кўпчилик янги йил тилакларини билдирганда, “янги орзу-умидлар билан” деган иборани ишлатади. Орзу-умидлар янгиланиши табиий, аммо энг катта орзулар ҳар йили янгиланавермайди, кўнгилда йиллаб, баъзан бир умр яшайди, гоҳида армонга айланади, изтиробга солади. Нима бўлганда ҳам, орзу-умидларимиз ҳеч қачон армонга айланмаслигини сўраймиз, уларни рўёбга чиқариш учун эса ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаймиз.
Бир китобхон дўстимиз
блогга Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асарини жойлаштиришимни сўради. Унинг
фикрича, ҳамма ҳам бу асар билан таниш эмас. Мушоҳадага, ўзини ва дунёни,
ҳаётни англашга ундайдиган теран мазмунли бу асарни ҳамма ҳам ўқимагани аниқ,
албатта.
Бир неча йил олдин
ҳиндий тилини ўрганиш нияти кучли бўлган кезларда ҳинд ёзувчиларининг ҳикоялари
жамланган китобни харид қилгандим. Ўшанда ҳикояларни ўқиб, ҳинд адабиёти ҳақида
маълум бир тасаввурга эга бўлгандим. Вақт ўтиб ҳикояларни таржима қилиш истаги
туғилди. Бир қанчасини аввалроқ таржима қилгандим, яқинда эса ҳикояларнинг
ҳаммасини таржима қилишга қарор қилдим.
Шеър ёки ҳикоянгни,
бадиангни ўқиб, шундай савол берувчилар топилади. Шеър севги ҳақида бўлса, “Бу
шеър кимга аталган?” деб астойдил қизиқувчилар кўп. Бировнинг шахсий ҳаёти,
кўнглидаги гаплари кўпчиликка қизиқ туюлади. “Ҳатто фалон ҳикоянгизнинг
қаҳрамони ўзингиз, шекилли”, “Фалон шеърингизда мабодо мени назарда
тутмаганмисиз?”, “Шундай туйғулар баёнига муносиб одам ким бўлди?” дейдиганлар
бор.