Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир
мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма
ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр
тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини
кўрсатарди.
вторник, 24 января 2017 г.
среда, 18 января 2017 г.
Одамларни билиш қийинми?
Журналистлар руҳшунослар сингари одамларнинг феъли, табиатини яхши
тушуниши, яхши-ёмоннинг фарқига бориши, ҳаётни кўрган (яхши маънода), билими
етарли бўлиши керак. Одамларни билиш учун эса уларни кўп кузатиш, улар орасида
бўлиш, ўрганиш керак. Ўзимча унча-мунча бўлса ҳам яхши-ёмоннинг фарқига бориб,
одамларни у ёки бу даражада билиб олдим, деб ўйлардим. Аммо адашган эканман.
понедельник, 9 января 2017 г.
Иймонсизда шарму ҳаё бўлмайди
Иймонсизлик шарм-ҳаёни, ахлоқ-одобни, меҳр-оқибатни унутишга олиб
келади. Инсон юрагида разолат уруғи илдиз отгач, бундай одам бу дунёни ҳам, у
дунёни ҳам унутади, унинг ўзи иймон нури билан эмас, ҳасад алангаси билан
ёнади. Разолат баданини чирмаб олган одамнинг умри қумга тўкилган сувдай
кечади.
четверг, 29 декабря 2016 г.
Мартишка (Юха Маннеркорпи ҳикояси)
Бола бугун келмаса керак. Ўтган куни қасам ичдим: агар у бу ерда, кўча
муюлишида яна кўриниб, оқ қўлқопли қўлларини силкий бошласа, ўрнимдан туриб,
“Мартишка” дейман. Кўриб бўлдим — етади. Нима жин уриб бу ерга келади — бизнинг
мартишкаларга хос меҳнатимизни мазах қилишга!
вторник, 6 декабря 2016 г.
Ўз қўлинг билан ярат (ривоят)
Йигит ширин
ҳаёт ҳақида орзу қиларди. Уни қуршаб турган нарсаларнинг ҳеч бири кўнглига
ёқмасди. “Нега баъзиларда ҳамма нарса бору, баъзиларда ҳеч нима йўқ? — ўйларди
у. — Агар гўзал хотиним, катта уйим, кўп пулим бўлса, бахтиёр бўлардим...”
Бир куни
у сеҳргарни учратди.
— Мен
орзуларингни эшитдим, сенга ёрдам бермоқчиман, — деди сеҳргар. — Нимани
хоҳлашингни айт, муҳайё қиламан.
пятница, 2 декабря 2016 г.
Фурсатингиз — олтинингиз
Фурсатингиз, яъни вақтингиз, Эркин Воҳидов айтганидек, олтин эканлигини
ҳеч ўйлайсизми? Мен кўп ўйлайман. Ҳар куни ишдан келиб, телевизорнинг тагидан
кетолмайдиган, телефонидан бошини кўтаролмайдиган, умрини гап-гаштаклару
базмларга, “ўтиришлар”га, интернет сайтларини тинмай “кезишга” сарф этадиганлар
ҳам бу ўйлармикин?
Подписаться на:
Сообщения (Atom)
