Поликлиникада навбат кутиб турибман. Ўрта ёшлардаги эркак кампирни
бошлаб келди. Айтишича, кампир 90 ёшда. Эркак унинг учун ўтиришига курси кўтариб
келди. Кампир навбат кутиб чарчаб қолмасин деб. Кекса аёлнинг юзига қарадим-у,
ғалати бўлиб кетдим. Беихтиёр кўзларимга ёш келди. Кампирнинг кўзларида ҳам ёш бор
эди.
вторник, 18 апреля 2017 г.
четверг, 30 марта 2017 г.
Бахтиёр инсон бўлишни истасанг (фикрлар)
* Бахтиёр
инсон бўлишни истасанг, хотирангни ковлаштирма.
* Ишонинг,
токи онангиз бор экан, сиз бахтлисиз. Дунёнинг ҳеч бир хазинаси, ҳеч қандай
ҳашамат ва ҳеч бир инсон унинг ўрнини босолмайди.
* Фикрлар
- яхши кайфиятингиз сабабчиси. Кайфиятингиз яхши бўлишини истасангиз, энг аввало
фикрларингизни "тозалаб" олинг.
* Ўч
олишнинг хотирадан ўчириб ташлашдан яхшироқ йўли йўқ.
вторник, 14 марта 2017 г.
Сўкмай гапиришнинг иложи йўқми?
Одамлар,
айниқса, эркаклар, ўсмирлару йигитларнинг ўзаро гапларини эшитиб, беихтиёр
хижолат тортасиз. Чунки айримлар эшитганда юз қизарадиган гапларни ҳуда-беҳуда
қўллаб, ҳар иккита сўзнинг орасида ишлатади. Бундай гапларни гапириш тугул
эшитишга ҳам уялади одам. Аммо негадир ўша гапираётганларнинг кўзларида
уят-пуятдан асар кўринмайди. Ваҳоланки, сўзлашиш одобидан бохабар ахлоқли
одамлар бундай хунук қилиқларни ўзларига ҳеч қачон муносиб кўрмайдилар.
среда, 15 февраля 2017 г.
Билмасдан гумонсираш оқибати
Гоҳо билмасдан гумонсираш оқибатида одам кўнглини нақадар чўктириб
юбориш мумкин. Бир ишхонада шундай воқеа рўй берган. Хизматчи эрталаб келиб
стол ғаладонини очиб кўради-да, кечаги маошини қўйган жойидан топа олмайди,
ҳамма ёқни ағдар-тўнтар қилиб ташлайди. У келганда хонани йиғиштириб чиқиб
кетган фаррош аёлни эслайди ва балки шу олгандир, деб гумонсирайди.
понедельник, 13 февраля 2017 г.
Ҳаётингиз мазмуни — ташвиш...
Бу дунё
ташвишлардан иборатдай туюлади.
Беташвиш яшашнинг имкони, иложи йўқ каби. Баъзан барчасидан ҳориб кетасиз-у,
“Уф-ф! Қанийди, бир кун бўлса ҳам ташвишсиз яшасам!..” деган хаёлга борасиз. Руҳан
ва жисмонан ором олишни истайсиз маълум муддат. Аммо... Ўйлаб кўринг-а,
беташвиш ҳаёт сизга керакми?
“Ишқсиз
эшак – дардсиз кесак” деган иборани жуда кўп эшитгансиз. Бу иборани ким “кашф
этгани” менга қоронғи.
вторник, 24 января 2017 г.
Ҳақиқий ҳаёт (ривоят)
Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир
мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма
ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр
тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини
кўрсатарди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)