Одам
кўпинча ичидаги дардларини, сирларини кимгадир айтишга эҳтиёж сезади. Аммо
сирни ишониб айтиш мумкин бўлган яқин инсон ҳар доим ҳам топилавермайди. Қолаверса,
сирнинг ошкор бўлиб кетишидан чўчиб туради киши. Бу борада панд еган бир
хонанда “Сиримни сиртимга чиқармай қўйганимга анча бўлган”, деган эди.
понедельник, 30 апреля 2018 г.
Ёшлар қандай китобларни ўқишади?
Ёшлар
китоб ўқимай қўйди деган айбномаларни сиз ҳам эшитгансиз, албатта. Бироқ бу
ўринда фақат ёшлар эмас, катталар орасида ҳам китоб ўқимаётганлар бор, дейиш
жоиз. Ёшларнинг ҳаммасини эса бирваракайига китоб ўқимайдиганга чиқариш
нотўғри. Чунки китоб ўқийдиган ёшлар йўқ эмас. Анча жиддий асарларни мутолаа
қиладиганлар ҳам бор. Ҳозир-чи, ёшлар қандай китобларни ўқишяпти?
четверг, 5 апреля 2018 г.
Йиғлаётган она
Бир
донишманд қуёш чиқса ҳам, ёмғир ёғса ҳам йиғлайверадиган аёлни кузатди. Шунда
донишманд ажабланиб, нима учун уни очиқ ҳаво ҳам, ёмғирли кун ҳам хафа
қилаётганини сўради.
Аёл
шундай жавоб берди:
вторник, 6 февраля 2018 г.
Омадга ишонасизми?
Кимдир омад инсоннинг меҳнати ва уринишлари натижаси деб уқтирса,
кимдир уни тақдирнинг туҳфаси деб таърифлайди. Омад ўзи нима? У кимларга кулиб
боқади? Омад бўлмаса, инсоннинг ишлари юришмайди, дейишади. Чиндан ҳам шундайми?
пятница, 5 января 2018 г.
Ҳаётингизни нималарсиз тасаввур қилолмайсиз?
Ҳаётимизнинг
ажралмас қисмига айланган жуда кўп нарсалар бор, баъзан бизга уларсиз яшаб
бўлмайдигандек туюлади. Кимдир телефонидан ажрала олмайди, бошқа биров эса
телевизор кўрмаса зерикиб қолади.
Гулнора АБДИЕВА, шифокор: — Тўғри, кундалик турмушимизда
ишлатадиган жуда зарур буюмлар бор, бироқ уларнинг ҳеч бири ҳаётимиз мазмунига
айланмаган, менимча. Гарчи бироз қийин бўлса-да, ўша нарсаларсиз ҳам ҳаётимиз
давом этаверади деб ўйлайман.
Аёлларга телефон нимага керак?
Телефон –
ҳеч шубҳасиз, алоқа воситаси. Уяли телефоннинг алоқа қилишдан бошқа яна қатор
имкониятлари борлиги ҳам эътирофга лойиқ. Суратга, видеога олиш, қўшиқ, радио
эшитиш, Интернетга кириш... Хуллас, имкониятлар анчагина. Бироқ у барибир энг
аввало алоқа воситаси ҳисобланади. Аммо уяли телефондан ҳар доим ҳам ана шу
мақсадда, қўшимча имкониятлари учунгина фойдаланишяптимикин? Масалан, аёллар,
қизлар учун телефон қандай хизмат қиляпти?
Подписаться на:
Сообщения (Atom)
