понедельник, 28 декабря 2020 г.

Ахлат ороли катталашиб боряпти

 Жаҳон уммонидаги ахлат ороли улканлашиб, экологик фожиа даражасига етяпти. Бу нафақат одамзотга, балки, барча тирик жонларга хавф солади. Фанда фақатгина ахлатдан иборат улкан ороллар мавжудлиги ва улар биттагина эмаслиги аллақачон қайд этилган.

понедельник, 21 декабря 2020 г.

Адабий ўхшашликлар


“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида чоп этилган “Бир қатранинг фаввораси” мақоласида икки асардаги ўхшашлик ҳақида фикр юритилган. Биз газетхонларимизга шу ҳақда тўлароқ маълумот бериш истагида мазкур мақола муаллифи Ўзбекистон миллий китоб палатаси директори Зуҳриддин Исомиддинов билан суҳбатлашдик.

 — Яқинда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида Пауло Коэльонинг “Алкимёгар” ва Мавлоно Румийнинг “Маснавийи маънавий”ида ғоя ўхшашлиги ҳақидаги мақолангиз чиқди. Бундан чиқди, “Алкимёгар”нинг ғояси маснавийдан олинган экан-да?

среда, 16 декабря 2020 г.

“Касбимизнинг мураккаб томонлари кўп”


Матбуот соҳасининг машаққатларини газета-журналда фаолият кўрсатган ижодкорлар яхши билишади. Битта мақолага янги мавзу топиш, уни тайёрлаш, таҳрир қилиш заҳматлари ижодкорни чарчатмайди, балки унинг қалами ўткирлашиб, иқтидорини тўла намоён этишга имкон беради. Шунинг учун ҳам журналистлар кўпинча ўз фаолиятларини матбуотда бошлашга ҳаракат қилишади. Бироқ етарлича тажрибага эга бўлдим, деб ҳисоблаб, матбуотни тарк этадиганлар кўп.

вторник, 15 декабря 2020 г.

Бугунги адабий жараёнга бир назар


Адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан суҳбат.

Бугунги адабий жараёнга муносабатингиз қандай? Ўзбек насри қай даражада ривожланяпти?

— Айрим мутахассисларда ва жуда кўпчилик катта ёшлик китобхонларда ўзбек адабиёти бугун ўзининг таназзул даврини бошдан кечираяпти, яхши асарлар кам ёзиляпти деганга ўхшаш янглиш тасаввур бор. Аслида, бу қараш — бугунги адабиётнинг ҳолати, ички жараёнлари, ёзилаётган асарлар билан яхши таниш бўлмаган, унга юқоридан туриб назар соладиган одамларнинг қараши.

среда, 9 декабря 2020 г.

“Ижод — бу руҳий эҳтиёж”


 Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов билан суҳбат.

 — Устоз, сизнинг Абдулла Қодирий ижодига мухлис эканинингизни биламиз. Нима деб ўйлайсиз, агар “Ўткан кунлар” ўзбек адабиётида биринчи роман, Абдулла Қодирий эса, бешафқат қатағон қурбони бўлмаганда, асар ҳозиргидек муваффақият қозонармиди?

— «Ўткан кунлар» абадияти Абдулла Қодирийнинг қатағони билан ҳам, романнинг маълум бир йиллар тақиқлаб қўйилгани билан ҳам, қолаверса, биринчи роман эканлиги билан ҳам боғлиқ эмас. Тўғри, Абдулла Қодирий қатл қилинган. Аммо бу авлод орасида биз санашга одатланиб қолган маълум ва машҳур уч-тўртта ижодкордан бошқа ҳам асарлар ёзган кўплаб ёзувчи ва шоирлар бор эди.

понедельник, 7 декабря 2020 г.

“Илҳом — илоҳий ҳолат”


Суҳбатдошимиз ўзининг сермазмун асарлари билан ўқувчилар қалбидан мустаҳкам жой олган, китобхонларни кулдирган, йиғлатган, чуқур ўйга толдирган, ўнлаб шогирдларни тарбиялаган ижодкор, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов. Унинг асарлари ҳар бир ўзбекнинг хонадонига кириб борган, асарлари китобхонлар кўнглидан жой олган. Ёзувчи билан ижод, ижодкорнинг қалби, бугунги адабий муҳит ҳақида суҳбатлашдик.

 — Устоз, ижодкорга нима илҳом бағишлайди?

среда, 2 декабря 2020 г.

“Адабиёт қандай йўлдан боради?”


Таниқли адабиётшунос олим, жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига ўгирган моҳир таржимон Иброҳим Ғафуровга адабиётимизнинг ютуқ ва муаммолари, таржимонлик санъатининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги саволлари билан мурожаат этдик.

— Устоз, айтинг-чи, адабиётнинг XXI асрдаги муаммолари нималарда акс этади?

вторник, 1 декабря 2020 г.

“Армонсиз яшаш қийин”


26 октябрда муборак саксон ёшни қаршилаётган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировни қутлаш баҳонасида дилдан суҳбатлашдик. Ёзувчи билан газета орқали диллашиш адабиёт ихлосмандларига завқ улашиши аниқ. Зеро, ёзувчининг “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар довони” тарихий романлари, “Қора кўзлар”, “Олмос камар”, “Уч илдиз” каби замонавий асарлари китобхонлар орасида аллақачон қўлма-қўл бўлиб кетган. Тарихга эҳтироми улуғ ижодкор кексайганда ҳам қўлдан қаламини қўйгани йўқ. Энди устознинг орзуси — Шоҳ Жаҳон ҳақида тарихий асар яратиш.

суббота, 28 ноября 2020 г.

“Биз учун журналхоннинг қадри баланд!”

Журналистика соҳасида ишлашни кўнглига туккан ижодкорлар бу касбнинг машаққатларини яхши билишади. Айниқса, матбуотда фаолият кўрсатаётганлар. Сўзни улуғлаб, сўз қадрини англаб ишлаётган касбдошларимиз кўп. Касб байрамимиз арафасида “Саодат” журналининг бўлим муҳаррири Ҳамрохон Мусурмонова билан қисқача суҳбат қурдик.

 

пятница, 27 ноября 2020 г.

“Ижодкор бахт изламайди”

 


Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло билан суҳбатлашиш учун уйларига кириб борганимда, у кишини ижод жараёни устида учратдим. Стол устидаги бир талай қоғозларга кўзим тушиб, ижодий руҳни ҳис қилдим. Қариганда ҳам қўлидан қаламини қўймаган шоир билан суҳбатимиз “Кафансиз кўмилганлар”, “Тирик руҳлар” сингари кенг ўқувчилар оммасини жалб қилган асарлар, бошга тушган оғир савдолар ва умуман ижод ҳақида кечди.

 

четверг, 26 ноября 2020 г.

“Ўзимни одамлар олдида қарздор сезаман”


Шоир Муҳаммад Исмоилнинг кўпгина шеърлари шу кунгача хонандалар томонидан куйга солиниб, қўшиқ қилиб ижро этилган. Бироқ Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куйлаган “Мени кучлироқ сев” бу борада янги ҳодиса бўлди дейиш мумкин. Шоир билан шу қўшиқ, шеърият, шоирнинг кимлиги, унинг ким учун шеър ёзиши ва шеърият ихлосмандлари ҳақида суҳбатлашдик.

 – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги “Мени кучлироқ сев” қўшиғи қизғин кутиб олинди. Бу қадар мувоффақиятни кутганмидингиз?

вторник, 28 апреля 2020 г.

Китоблар ҳақида фактлар (давоми)


* Ўрта асрларда Европада жамоат кутубхоналарида китоблар токчаларга занжир билан маҳкамланган. Бу занжирлар узун бўлиб, китобларни бемалол токчалардан олиб ўқиш мумкин эди, аммо кутубхонадан ташқарига олиб чиқиб бўлмасди. Бу амалиёт 18 асргача қўлланилган.  

Китоблар ҳақида фактлар


* Адабиётшуносларларнинг ҳисоблаб чиқишича, Шекспир асарларида “севги” сўзи 2259 марта тилга олинади, “нафрат” эса атиги – 229 марта.
* Дунёда энг кўп ўқиладиган китоблар рўйхатида учинчи ўринни “Узуклар ҳукмдори” эгаллаб турибди.
* Бастилияда фақат одамлар тутқун бўлмаган. Бир марта қамоққа Дидро ва Д`Аламбер тузган машҳур Француз энциклопедияси қамалган. Китобни дин ва жамоатчилик ахлоқига зиён етказишда айблашган.

понедельник, 13 апреля 2020 г.

Вақтдан унумли фойдаланинг!

Карантиндан, уйдалигингиздан унумли фойдаланинг. Ахир ҳозир ўтказаётган ҳеч бир соатингиз, дақиқангиз қайтиб келмайди. Нолишни, ҳасратни бас қилинг-да, фойдали ишлар билан машғул бўлинг. Аллоҳдан сўранг: бу бало тезроқ дунёмизни тарк этсин-у, қайтиб келмасин.

воскресенье, 2 февраля 2020 г.

Умр савдоси савдога айланяптими?

Интернет орқали Кореяда ишлаётган бир мактабдош танишим билан гаплашганимда, у ғалати гап айтиб қолди: “Ҳозир одамлар қизларини “упаковка” қилиб, чет элга жўнатиб юборишяпти”. Ундан бу гапининг изоҳини сўрасам, ҳозир ҳамма фарзандини иложи борича бойроқ жойга “жойлаш”, ҳатто эпини қилиб чет элда ишлайдиган йигитларга узатиш пайида бўлаётганини айтди.