четверг, 29 декабря 2016 г.

Мартишка (Юха Маннеркорпи ҳикояси)

Бола бугун келмаса керак. Ўтган куни қасам ичдим: агар у бу ерда, кўча муюлишида яна кўриниб, оқ қўлқопли қўлларини силкий бошласа, ўрнимдан туриб, “Мартишка” дейман. Кўриб бўлдим — етади. Нима жин уриб бу ерга келади — бизнинг мартишкаларга хос меҳнатимизни мазах қилишга!  

вторник, 6 декабря 2016 г.

Ўз қўлинг билан ярат (ривоят)

Йигит ширин ҳаёт ҳақида орзу қиларди. Уни қуршаб турган нарсаларнинг ҳеч бири кўнглига ёқмасди. “Нега баъзиларда ҳамма нарса бору, баъзиларда ҳеч нима йўқ? — ўйларди у. — Агар гўзал хотиним, катта уйим, кўп пулим бўлса, бахтиёр бўлардим...”
Бир куни у сеҳргарни учратди.
— Мен орзуларингни эшитдим, сенга ёрдам бермоқчиман, — деди сеҳргар. — Нимани хоҳлашингни айт, муҳайё қиламан.

пятница, 2 декабря 2016 г.

Фурсатингиз — олтинингиз

Фурсатингиз, яъни вақтингиз, Эркин Воҳидов айтганидек, олтин эканлигини ҳеч ўйлайсизми? Мен кўп ўйлайман. Ҳар куни ишдан келиб, телевизорнинг тагидан кетолмайдиган, телефонидан бошини кўтаролмайдиган, умрини гап-гаштаклару базмларга, “ўтиришлар”га, интернет сайтларини тинмай “кезишга” сарф этадиганлар ҳам бу ўйлармикин?

вторник, 29 ноября 2016 г.

Яхши кўрмайман

Энди йўлингизга чиқиб турмайман,
Ёнингизда соямисол юрмайман.
Айтган розларимнинг ҳаммаси ёлғон,
Мен сизни...
Мен сизни яхши кўрмайман.

вторник, 15 ноября 2016 г.

Нега қойил қоласиз?

“Сизга қойил қолдим!” дейишди менга. Нега? Ўзимда куч топа олибман. Ташқаридан шундай кўринибман-да. Унда мен ҳам ўзимга қойил қоламан)) Аслида-чи? Чиндан ҳам ўзимда куч топа олдимми? Ботиним ва зоҳирим бирдекми? Кўнгилдан нималар кечмоқда? Ҳатто ёзишгача-да куч йўқ, аслида. Умуман олганда, ҳамма нарсани, ҳамма ҳиссиётларни қоғозга тўкишнинг имкони йўқ.

среда, 26 октября 2016 г.

Кўнглим қордек оқ эмас-да...

Биринчи қор ёғди. Ёғди-ю, эриб кетди... Изи ҳам қолмади.
Оппоқ қор парчалари зумда ерга сингиб, эриб кетди.
Юракдаги ғуборлар ҳам шундай йўқ бўлиб кетса эди.
Кўнгилдаги доғлар ҳам шундай изсиз йўқолса эди. Қолмаса эди заррача изи.
Аммо менинг кўнглим бу қор парчалари сингари оқ эмас-да. Ғуборларга, гардларга, армону дардларга, аламларга тўлиб кетган-да.

пятница, 21 октября 2016 г.

“Спортчи энг аввало сабрли бўлиши керак”

Маълумки, республикамизда спорт соҳасига берилаётган катта эътибор ва яратилаётган имкониятлар кўпчилик спортчиларнинг ўсишига, ривожланиши, ўз устида ишлаб, кўплаб муваффақиятларга эришишига асос бўлмоқда. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам ватандошларимиз ишончини оқлаш, юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қилишмоқда. Ана шундай спортчиларимиз орасида спортнинг армрестлинг тури билан шуғулланаётган Жасур Алиакберов бор. Ёш бўлишига қарамай, у кўплаб нуфузли мусобақаларда ғолиб бўлишга улгурган.

пятница, 30 сентября 2016 г.

Бари бесамар эмас, шекилли

Одатда, ижтимоий тармоқларда нотаниш одамлардан личкадан келган хабарларни ўқимайман. “Салом”, “Қалайсиз?” қабилидаги хабарларга жавоб бергим йўқ, тўғриси. Яқинда шундай хабарларни ўчираётгандим, бир одамнинг ёзгани эътиборимни тортди. У менинг бундан 13 йил аввал “Ҳордиқ” газетасида босилган ҳикоямни ўқиган ва эслаб қолган экан.

среда, 21 сентября 2016 г.

Ифлос ин (ривоят)

Бир каптар доим инини ўзгартираверарди. Бу инлардан келадиган ёқимсиз, ўткир ҳидга чидаш унга жуда қийин эди.
У бу ҳақда доно, қари, тажрибали каптарга шикоят қиларди. У эса ҳасратларни жимгина тинглаб, бош ирғарди. Лекин бир куни каптар шундай деди:

среда, 17 августа 2016 г.

Электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими?

Ахборот технологиялари ва техника шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда қўлда мактуб ёзишга ҳеч кимнинг сабри чидамайди. Одамлар мулоқот учун уяли телефонда гаплашиш ёки смс-хабар жўнатишни, жуда бўлмаганда, электрон почта орқали хат ёзишни маъқул кўришади. Аммо электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими? Умуман ҳозирги даврда одамлар учун қай бири афзал?

среда, 10 августа 2016 г.

Севишганларда ҳаё қолмадими?

Сўнгги вақтларда айниқса катта ёшлилар Ғарб маданияти ёхуд турли хорижий фильмлар, Интернет ва ижтимоий тармоқлар таъсирида кўплаб қадриятларимизга путур етаётгани ҳақида ташвишланиб гапиришмоқда. Ана шундай қадриятлардан бири сифатида муҳаббат тилга олинмоқда. Бунда жон бор, албатта. Зеро, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Нега ёшлар бу покиза ҳиссиётни бу қадар пастга уриб, яланғочлаштириб юборишяпти? Бу ҳақда ёшларнинг ўзи қандай фикрда?

понедельник, 8 августа 2016 г.

Агар мен кўп пул топиб олсам...

Одам зоти борки, кўп пул топишни, бой-бадавлат бўлишни хоҳлайди. Аммо бунинг учун кўп меҳнат қилиш ёки фавқулодда ақл соҳиби бўлиш, тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳамманинг ҳам ҳафсаласи келавермайди. Шу боисдир, одамлар хаёлларида ғойибдан келган хазиналарни тасаввур қилишади. Бу мавзуда кўп фильмлар суратга олинган. Аммо хазинадан фойдаланиш ҳам ҳар хил бўлади. Кимдир хайрли ишлашга сарфлайди, яна кимдир ўз нафси йўлида...

пятница, 5 августа 2016 г.

Одамлардан оқибат кўтарилдими?

Замон шиддати, юксак технологиялар асри одамларни анча шошқалоқ, эътиборсизроқ, бандроқ қилиб қўйгани рост. Аммо баъзилар ҳадеб ҳасрат қилгани каби оқибатсизроқ ҳам қилиб қўйгани, одамлар орасидан оқибат кўтарилгани... Бундай даъво қилаётган одамларнинг ўзлари қай даражада оқибатли? Улар ўзлари атрофидаги инсонларга қандай яхшиликларни раво кўришяпти-ю, одамларни оқибатсизликда айблашга ҳақим бор деб ўйлашмоқда? Ёки одамлардан оқибат кўтарилди деган нолишлар асослими?

вторник, 26 июля 2016 г.

Ҳар кимнинг гуноҳи ўзига...

Бировнинг бирон айбини, нотўғри ишини айтсангиз, “ҳар кимнинг гуноҳи ўзига”, “ўзи билади, у дунёда ўзи жавоб беради” деб, оғзингизга уришади. Чиндан ҳам шундай, ҳар ким қилган гуноҳи, айб иши учун ўзи жавоб беради (ҳар қалай, боқий дунёда ҳар ким гуноҳига яраша жазо, эзгу амалларига яраша мукофот олиши аниқ). Атрофдагиларнинг нотўғри иш қилаётганини кўриб, билиб туриб, индамаслик, “Менга нима, гуноҳи учун ўзи жавоб беради” деб парво қилмаслик тўғримикин?

четверг, 21 июля 2016 г.

Миллий сериалларимиз қай даражада оммабоп?

Бундан беш-олти йил аввал миллий теледастурлардан асосан хориж сериаллари ўрин эгаллаган эди. Бироқ энди миллий сериалларимиз кўпайиб, ўзимизнинг ҳаётимиздан олинган воқеаларни кўпроқ томоша қила бошладик. Баъзилари зўр иштиёқ билан томоша қилинмоқда, баъзиларининг эса... аудиторияси у қадар катта эмас. Сериалларимиз камчиликлардан холи деб бўлмайди. Аммо нима бўлганда ҳам, изланишлар, уринишлар, янгиликлар ва ютуқлар бор.

среда, 13 июля 2016 г.

Шунчаки ўйлар...

Қалбингизга озор берадиган одамлар ҳамиша топилади. Сиз ёмонлик қилмасангиз ҳам, қаттиқ гапирмасангиз ҳам, истаб-истамаган ҳолда аччиқ-тизиқ гаплари, совуқ муомалалари билан кўнглингизга тегишади. Шундай пайтларда ўкинасиз, хафа бўласиз, асабингиз бузилади. Бироқ улар сизнинг хафа бўлишингизга, ҳеч қачон қайтиб тикланмайдиган асабларингизни бузишингизга арзийдими?

понедельник, 27 июня 2016 г.

Мен нега бу касбни танладим?

Гарчи бу саволга жавобим аниқ бўлса ҳам, баъзан ўзимга шу саволни бериб тураман. Ҳаётим йўлини белгилаб берган касбни адашиб танламаганимга ишонч ҳосил қилиш учун. Ақлим ва қалбим: “Бошқа касбни танлай олмасдим” деб жавоб бергандек бўлади ҳар гал. Баъзида касбимиздан норозиланиб, “Бекор шу соҳани танлаган эканман” деб айтган тақдиримда ҳам, барибир, бир нарсани биламан: мен касбимни яхши кўраман.

четверг, 16 июня 2016 г.

Йиллар мени айирди сиздан


Йиллар мени айирди сиздан,
Йиллар дилга солди қировларю.
Безор бўлган эканми биздан,
Ўртамизга тушди бировлар.

пятница, 27 мая 2016 г.

Тиббиётда эришилган энг муҳим ютуқлар


2015 йил илм-фан учун жуда самарали бўлди. Олимлар айниқса тиббиёт соҳасида катта ютуқларга эришишди. Инсоният ажойиб кашфиётлар қилиб, кўплаб фойдали дори-дармонларни яратди. Қуйида тиббиёт соҳасидаги ана шундай ютуқлар билан таништирамиз.

среда, 18 мая 2016 г.

Ижтимоий тармоқ бизга нима беради?


Бугун ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари кун сайин кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу билан бирга турли ижтимоий тармоқларнинг, шунингдек, тармоқларда туғилаётган муносабатлар салбий томонларини ўқтин-ўқтин уқтирувчилар ҳам кам эмас. Бироқ ҳамма нарсанинг яхши ва ёмон томони бўлади. Шундай экан, ижтимоий тармоқларнинг фақат яхши томонларидан фойдаланишга уринаётганлар ҳам бор.

среда, 11 мая 2016 г.

Ўкиниш ўтган кунларни қайтармайди


Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдир. Шунингдек, иродани синдириш ва ҳозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан-оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўрмайдиган даражада ёпилади.

понедельник, 25 апреля 2016 г.

Шамол, сув ва ҳақиқат (ривоят)

Бир пайтлар шамол, сув ва ҳақиқат — учови дўст эди. Бир куни ҳақиқат ва сув шамолдан сўради:
— Дўстим, мана, сен жуда чаққонсан, бутун дунёни шиддат билан кезиб юрасан. Айт-чи, керак бўлганингда сени қаердан топиш мумкин?
— Мени тоғлар орасидан топасизлар, — деб жавоб берди шамол. — Агар у ердан тополмасанглар, “тебранувчи терак” деб аталадиган катта терак ёнига боринглар, мени ўша ердан топасизлар.

среда, 20 апреля 2016 г.

Ўкинманг!

Хайрихоҳ бир инсон доктор Оиз Қарнийнинг “Ўкинма” китобини совға қилганда, очиғи, муаллифининг исми таниш бўлмагани, қолаверса, китоб номидан руҳшуносларнинг одатдаги маслаҳату тавсияларига ўхшаш бир нарса бўлса керак деб ўйлаганим учун варақлаб, ўқиб кўришга шошилмадим.

вторник, 12 апреля 2016 г.

Электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими?


Ахборот технологиялари ва техника шиддат билан ривожланиб бораётган бир даврда қўлда мактуб ёзишга ҳеч кимнинг сабри чидамайди. Одамлар мулоқот учун уяли телефонда гаплашиш ёки смс-хабар жўнатишни, жуда бўлмаганда, электрон почта орқали хат ёзишни маъқул кўришади. Аммо электрон хат қўлда ёзилган мактуб ўрнини боса оладими? Умуман ҳозирга даврда одамлар учун қай бири афзал?

пятница, 25 марта 2016 г.

Яхши кўрган инсонларингизни йўқланг

Интернетда кайфиятни кўтариш, хуш кайфият сирлари ҳақида турли материаллар жуда кўп. Қайси бирида қизиқарли хобби топиш тавсия этилса, бошқасида комедия кўриш, яна бирида эса театру кўргазмаларга бориш маслаҳат берилади. Албатта, бу гапларнинг ҳаммасида жон бор, маданий ҳордиқ чиқариш, одамнинг кўнглига ёқадиган иш билан шуғулланиш кайфиятни кўтариш, доимо яхши кайфиятда бўлиш сирларидан бири эканлигини инкор қилиб бўлмайди.

четверг, 10 марта 2016 г.

"Поллианна" романидан


* Албатта, дарс қиладиган ҳамма вақтимда нафас олишдан ёки ҳаракат қилишдан тўхтамайман. Лекин бу яшайман дегани эмас. Ахир ухлаётганимда ҳам, нафас оламан, аммо яшамайман-ку. Полли хола, “яшаш” деганда, истаган ишимни қила олишимни назарда тутяпман. Кўчада ўйнаш, ичимда ўқиш, қояларга тирмашиб чиқиш, Нэнси билан ёки боғда кекса жаноб Том билан гап сотиш, ёки уйлар ҳақида, кеча мен ўтган ўша ажойиб кўчалар ҳақида ҳамма нарсани билиб олиш.

пятница, 26 февраля 2016 г.

Бахт ҳисси умрни узайтирмайди


Оксфорд олимлари одамнинг ҳиссий ҳолати умрининг давомийлигига таъсир қилмаслигини аниқлашди. Олимлар 10 йил давомида миллионлаб аёлларнинг руҳий ҳолати ва соғлиғини ўрганишди. Шунда ижобий ҳиссиётлар узоқ умр кўришга ёрдам бермаслиги маълум бўлди.

четверг, 25 февраля 2016 г.

Саратоннинг асосий сабаби ирсият эмас

Олимлар саратонга чалиниш одамнинг ўзи ва ташқи омилларга боғлиқ эканлигини аниқлашди. 90% ҳолатларда бунга ирсиятнинг дахли йўқ.

Бахт ортидан қувиш — тушкунлик сабабчиси

Америкалик олимлар бахтга интилиш оғир тушкунлик ҳолатига олиб бориши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бунга сабаб шуки, ҳеч қандай бахт мукаммал бўлмайди.

среда, 10 февраля 2016 г.

Бугунги кунингиздан мамнунмисиз? (сўровнома)


Одам доим бир нималарни режалаштиради, аммо ҳар доим ҳам режалар амалга ошавермайди. Шу боисми, кўнглида қандайдир хижиллик туғилиб, норозилик сеза бошлайди. Аммо ҳаммасини борича қабул қилиб, бугунги ҳаётидан кўнгли тўлиб яшаган одамлар ҳам йўқ эмас. Сиз бугунги кунингиздан мамнунмисиз?

среда, 3 февраля 2016 г.

Сурбетларнинг яшаши осон...


Яқинда ишим тушиб, поликлиникага қон топшириш учун чиқдим. Шунда ғалати бир ҳолатга дуч келдим. Ҳамширалардан бири оқ халатдаги кишини ўзи билан олиб кириб кетди. Ўша киши қон топшириб, оқ халатини ечиб чиққач, навбатда турганларнинг бари ҳайратдан ёқа ушлади. Чунки оқ халат шунчаки навбатсиз кириб-чиқиш учун бир восита бўлган экан!

понедельник, 1 февраля 2016 г.

Қорни яхши кўрасизми? (сўровнома)

Қиш, беғуборлик рамзи бўлган қорни ҳамма яхши кўради. Аммо қишга хос бошқа ҳолатлар-чи? Улар ҳам ёқадими? Бу ҳақда ҳамманинг фикри ҳар хил.

Ҳилола Шодиева, ҳисобчи: — Қорни жуда яхши кўраман. Қор — қишнинг зийнати-да, лекин сирпанчиқни ёқтирмайман.

вторник, 26 января 2016 г.

Шукр қилишни унутиб қўймадикми?


Автобусда бувимникига кетарканман, бетизгин хаёллар беихтиёр болалик йилларимга кўчди. Ўқувчилик давримни эсладим. Ҳозирги давр ўқувчилари билан солиштирганда, бизнинг эҳтиёжларимиз анчагина чекланган, меъёрида эди. Уяли телефон демасдик, репетитор демасдик, ҳар хил кийим-бош олиб бериши учун ота-онамизни бозору дўконларга судрамасдик, салқин ичимликлару саноғини ҳеч ким билмайдиган эрмакларни харид қилиб юрмасдик.

пятница, 22 января 2016 г.

Икки дўст (ривоят)


Бир куни икки дўст баҳслашиб қолишди, улардан бири иккинчисининг бетига шапалоқ тортиб юборди. Озорланган оғриқни ҳис қилса-да, ҳеч нима демай қумга ёзди:
— Бугун энг яқин дўстим мени шапалоқлади.
Улар йўлда давом этишди, олдиларидан чиққан сувда чўмилмоқчи бўлишди. Шапалоқ еган йигитнинг чўкиб кетишига бир баҳя қолганда, дўсти қутқариб қолди.

пятница, 8 января 2016 г.

Яна ким ҳам бўлардим? (ривоят)

Икки ака-ука бор эди. Акаси яхши ишлари билан машҳур бўлган омадли инсон эди. Укаси эса жиноятчи эди. Суд олдидан журналистлар уканинг йўлини тўсиб, савол беришди:
— Қандай қилиб жиноят йўлига кириб қолдинг?

понедельник, 4 января 2016 г.

Орзу қилишдан тўхтамаймиз

Кўпчилик янги йил тилакларини билдирганда, “янги орзу-умидлар билан” деган иборани ишлатади. Орзу-умидлар янгиланиши табиий, аммо энг катта орзулар ҳар йили янгиланавермайди, кўнгилда йиллаб, баъзан бир умр яшайди, гоҳида армонга айланади, изтиробга солади. Нима бўлганда ҳам, орзу-умидларимиз ҳеч қачон армонга айланмаслигини сўраймиз, уларни рўёбга чиқариш учун эса ўзимиз ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаймиз.