понедельник, 21 декабря 2015 г.

Қачон китоб чиқарасиз?

Танишлар ва дўстлар, ҳамкасблар ва қариндошлар шундай савол бериб қолишади. “Ёки ёзмай қўйдингизми?”, “Янги нарсалар йўқми?” дегувчилар ҳам бор. Бундай саволлар кўнгилнинг бир четида тугилиб ётган режаларни ўйлаб, астагина хўрсиниб қўйишга сабаб бўлади. Чунки ёзмай, ишламай қўйганим йўқ. Ишлаяпман, демак, компьютерда ижодий ишлар йиғилаётган папка катталашмоқда.

четверг, 17 декабря 2015 г.

“Иқрорнома”ни ўқиш керак...

Бир китобхон дўстимиз блогга Лев Толстойнинг “Иқрорнома” асарини жойлаштиришимни сўради. Унинг фикрича, ҳамма ҳам бу асар билан таниш эмас. Мушоҳадага, ўзини ва дунёни, ҳаётни англашга ундайдиган теран мазмунли бу асарни ҳамма ҳам ўқимагани аниқ, албатта.

понедельник, 14 декабря 2015 г.

Ўқувчи қалбини ҳаяжонга солувчи ҳикоялар

Бир неча йил олдин ҳиндий тилини ўрганиш нияти кучли бўлган кезларда ҳинд ёзувчиларининг ҳикоялари жамланган китобни харид қилгандим. Ўшанда ҳикояларни ўқиб, ҳинд адабиёти ҳақида маълум бир тасаввурга эга бўлгандим. Вақт ўтиб ҳикояларни таржима қилиш истаги туғилди. Бир қанчасини аввалроқ таржима қилгандим, яқинда эса ҳикояларнинг ҳаммасини таржима қилишга қарор қилдим.

вторник, 1 декабря 2015 г.

Қаҳрамонингиз ким?


Шеър ёки ҳикоянгни, бадиангни ўқиб, шундай савол берувчилар топилади. Шеър севги ҳақида бўлса, “Бу шеър кимга аталган?” деб астойдил қизиқувчилар кўп. Бировнинг шахсий ҳаёти, кўнглидаги гаплари кўпчиликка қизиқ туюлади. “Ҳатто фалон ҳикоянгизнинг қаҳрамони ўзингиз, шекилли”, “Фалон шеърингизда мабодо мени назарда тутмаганмисиз?”, “Шундай туйғулар баёнига муносиб одам ким бўлди?” дейдиганлар бор.

понедельник, 23 ноября 2015 г.

Гина қилишга ҳақим борми?

Мана, бир неча ойдан бери сизга хат ёзмайман, ҳолингизни сўрамайман. Суҳбатлашиш илинжида қўнғироқ қилмайман. Ҳузурингизга ҳам йўқлаб бормайман. Бироқ сизни ўйламаган, соғинмаган, дилга яқин қадрдон овозингизни эшитишни, кўзларингизга тўймай термулишни, нигоҳларингиздан меҳр учқунларини излашни истамаган бирор куним йўқ.

пятница, 20 ноября 2015 г.

Бачкана қўшиқларни ким куйлаяпти?


Бугун аксар ёш (баъзида санъат оламида ўз ўрнини топган!) қўшиқчиларнинг ижоди саёзлашиб, қўшиқлар матни эса бачканалашиб кетаётгани ҳақида жуда кўп гапириляпти. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди, албатта. Радио тинглаб ёки баъзи клипларни кўра туриб, айрим қўшиқларнинг матнидан хафа бўлиб кетасан. Хўш, нега бундай ачинарли ҳолат юз беряпти? Бу борада кимни ёки нимани айблаш керак?

среда, 18 ноября 2015 г.

Суянган тоғинг қуламасин...


Одам суянган кишисини йўқотса, жуда ёмон бўларкан. Салима хола ҳам яккаю ягона ўғли Маъруфнинг ўлимидан сўнг довдираб қолди. Дардини кимга айтишни билмай дуч келган одамга жавдираб қарайди, юпанч излайди. Бироқ унинг дардига малҳам бўладиган, оғирини енгил қиладиган одам топилмади. Қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиб туришди. Аммо ҳар кимнинг ташвиши ўзига етиб ортаркан, чоғи, бир ҳафталар ўтгач, улар ҳам оёқларини узишди.

пятница, 13 ноября 2015 г.

Тирикчилик “қурбони”


Бу аёл, аниқроғи, кампир ҳақида ёзиш мен учун бироз қийин. Негаки, у менга бир неча йил таълим берган. Демакки, устозим ҳисобланади. Аммо уни устоз дегим келмайди сира. Кўрганимда, энсам қотарди. Сабаби...
Тўққизинчи синфни битиргач, касб-ҳунар билим юртига ўқишга кирдим. Гуруҳда қизлар жуда кўп эди. Баъзилари олифта, баъзилари камтар. Ҳаммасининг ўзига яраша фазилатлари бор. Кўп ўтмай барчаси билан чиқишиб кетдим.

четверг, 5 ноября 2015 г.

Осмонда қанча юлдуз бор?


Бир куни подшоҳ Бирбалдан сўради:
— Менга айт-чи, Бирбал, осмонда қанча юлдуз бор?
Бирбал шундай жавоб қилди:
— Дарров айтолмайман, ҳукмдор, аммо эртага жавоб беришга уриниб кўраман.

среда, 28 октября 2015 г.

Касал бола (замонавий ривоят)


Машҳур гольфчи нуфузли мусобақада ғалаба қозонгандан сўнг кетаётган эди. Машиналар тўхташ жойида бир аёлга рўпара келди. Аёл унга ўғли касалхонада ётганлигини, даволатишга пули йўқлигини айтди. У оғир касалликка чалинган ўғлининг дори-дармонлари учун гольфчидан мусобақада ютиб олган пулини беришни сўради.

понедельник, 19 октября 2015 г.

Ягона онам


Яқинда русча нашрларлан бирида ушбу мақолага кўзим тушиб колди. Дарров ўкиб чиқдим. Менга жуда таъсир килди. Ҳаётда учраб туради шунга ўхшаш вокеалар. Фақат... ана шундай вазиятда кўпчилик тўғри йўлни топишга қийналади. Ҳаёт — доно мураббий. Тўғри йўлни ўзи кўрсатади.
Оғир характери туфайли атрофдагиларга яхши таниш бўлган қўшниси билан жанжаллашиб қолмаганда, бундай фикр Анянинг хаёлига келмасди.

вторник, 13 октября 2015 г.

Онамни рози қила олдимми?


Бир кун бир одам Пайғамбаримиз (а.с.) ҳузурига келиб:
— Ё Расулуллоҳ! Онам жуда кексайиб қолди. Боладек бўлиб қолди. Гўдакларга ўхшаган ишлар қилади. Ўрнидан тура олмайди. Унга ўз қўлим билан овқат бераман. Сувни ҳам ўз қўлим билан ичираман, таҳоратига ёрдам бераман, сўнгра сажжода (намоз ўқиш жойи)га опичлаб кўтариб олиб бораман.

четверг, 8 октября 2015 г.

Жонимни олма


Меҳрингни қизғониб дилга ғам солма,
Ғамимни ошириб, бот алам солма.
Сенинг кўзларингда ҳаётбахш дунё,
Кўзингни яшириб, жонимни олма.

вторник, 6 октября 2015 г.

Қаҳрамон Ғуломжонов: “Онамнинг алласи мусиқага қизиқиш уйғотган”

Ижодкор инсон хонадонида туғилган фарзанднинг санъатга лоқайд қараши мумкин эмас, у болаликдан ижодий муҳитда яшайди. Бу эса кўпинча келажакда қандай касбни танлашига таъсир кўрсатади. Бугунги суҳбатдошимиз – Қаҳрамон Ғуломжонов ҳам болалигидан санъатга ошуфта бўлиб улғайган. Унинг дунёси – мусиқа дунёси, санъат дунёси. Бу йил Қаҳрамон ёш санъаткорлар учун энг юксак мукофот бўлмиш “Ниҳол” мукофоти совриндори бўлди.

воскресенье, 4 октября 2015 г.

Етимлик


Муҳаббат-ку тоза, соф дард,
Эрмак қилар бўлса номард,
Увол бўлгай доим фарзанд —
Ота қайда, она қайда?

четверг, 1 октября 2015 г.

Ҳамиша қалбимиздасиз, устозлар!


Бугун устоз ва мураббийларнинг байрами. Ҳаёт йўлимизни белгилаб олишимизда, эришган ва эришаётган ютуқларимизда ота-онамизнинг ҳиссаси қандай бўлса, устозларимизнинг ҳиссаси бундан асло кам эмас. Уларнинг ўгитлари, насиҳат ва пандлари, таълим-тарбияси бизнинг бугунгидек Одам бўлиб шаклланишимизда беқиёс аҳамиятга эга.

вторник, 15 сентября 2015 г.

Кузнинг нафасини туймоқдаман

Кузнинг нафасини туймоқдаман, дўст,
Салқин шабададан жунжикди таним.
Юрагимга сиғмай қолди яна сўз,
Сатрларга дўнди борлиғим маним.

воскресенье, 13 сентября 2015 г.

Ўзга миллат исмларини қўйиш урф бўлдими?

Яқинда uff.uz сайти андижонлик футбол мухлиси ўғлига бразилиялик футболчи Неймарнинг исмини қўйгани ҳақида хабар бериб, чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси суратини ҳам илова қилди. uff.uz нинг қайд этишича, юртимизда Марадона исмли инсон ҳам бор. У ҳозирда “Машъал” сафида ўйнайди. Бундан ташқари, сайтда ёзилишича, Чингалчук, Пеле, Брюс Ли деб исм қўйган юртдошларимиз ҳам бор.

среда, 9 сентября 2015 г.

Қизил олма (Чингиз АЙТМАТОВ)



Тун бўлди, Исабеков бўлса ҳалиям ўй суриб ўтирибди. Хатни нимадан бошласин? Бу хатда нимани ёзади ўзи? Жуда қийин, жудаям қийин. Кўп гапларни ёзиши керак, роса йиғилиб қолган! Кечиккан изҳорларни у тушунармикан?
Кўп йиллик оғир оилавий ҳаёт ортда қолди. Шунча хафагарчиликлар, кўпинча ноҳақ, сўнгсиз таъналар, шунча жанжал ва ярашувлардан сўнг, ва ниҳоят, ажрашгандан кейин у одамгарчилик қилиб уни тушунармикан, кечира олармикан?

понедельник, 7 сентября 2015 г.

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга

Биз ҳеч киммиз бир-биримизга,
Ўртамизда йўқ эрур ришта.
Муҳаббатни дил тўримизга
Ўтказмаймиз ҳаттоки тушда.

среда, 5 августа 2015 г.

Шоҳруҳ Раҳмонов: “Оддийлик одамни зериктиради”


“Келинлар қўзғолони”да Соттининг “Памятим қурсин” деб хотирасидан койиниб қўйишлари томошабинларнинг ёдида бўлса керак. Дарҳақиқат, одамзод кўпинча ихтиёрийми ёки беихтиёр хотирасининг чатоқлигидан нолийди. Бирон нарса эсидан чиқиб қолса, “эсим жойида эмас ҳозир”, “хаёлим паришон бўлиб қолган” деб қутулади.

вторник, 28 июля 2015 г.

Гуноҳ

Жувон (шундай дейишга тил бормайди, ахир у бор-йўғи ўн тўққизда) тунни минг бир азоб билан мижжа қоқмай ўтказди. Пишиллаб ухлаётган чақалоғига тикилиб ўтираверди, ўтираверди... Қовоқлари тобора оғирлашиб бораётганини сезса-да, оппоқ чойшабга ўралган жигаргўшасига термулиб тонгни қаршилади. Бу тун жуда оғир кечди. Лаҳзаларнинг ўтиши... Ҳар лаҳза жонини суғуриб олишга шай эди гўё. Жувон гўдагининг юз-кўзларига меҳр билан термулиб ўтираркан, тинмай ўзини ва яна кимнидир қарғарди.

четверг, 23 июля 2015 г.

Шитирлаётган қамиш


Гвидо ГЕЗЕЛЛЕ
Шитирлаётган қамиш,
Куйинг ҳасратга тўлмиш.
Даладан шамол эсса,
пояларингга тегса,
эгилурсан паришон,
қаддинг ростларсан шу он,
секин айларсан хониш,
товшинг қайғули, ў қамиш!

среда, 8 июля 2015 г.

вторник, 30 июня 2015 г.

Дардсиз дуо совуқдир


Бир киши ҳар кеча туриб, Аллоҳга ибодат ва дуони канда этмасди. Шайтон уни васвасага солди:
— Неча йиллардан буён ҳар кеча саҳаргача Аллоҳни зикр қиласан. Бирон жавоб бўлдими? Ҳеч фойдасини кўрмаганинг ҳолда, қачонгача бу ишда давом этасан?

воскресенье, 31 мая 2015 г.

Эркак хотин ўрнида бўлса... (ҳажвия)


Эркакларни асранг, аёллар!
(қўшиқдан)
Шарофатхон “мол”га тўла иккита катта-катта сумкасини ерга қўяркан, оғир “уф” тортиб, бир оёғи синаман-синаман деб турган стулга тап этиб ўтириб олди.
— Шунақа чарчадим, — деди чапиллатиб сақич чайнаркан. — Оёқларим синиб кетай деяпти.

понедельник, 11 мая 2015 г.

“Дунё — меҳмонхона” (ривоят)


Бир куни авлиё саройга кириб, дам олиш учун ўтирди. Бироз вақт ўтгач, ёнидан қирол ўтиб қолди. Чақирилмаган меҳмонни кўриб, сўради:
— Қаерда ўтирганингни биласанми?
— Мен саёҳатчилар меҳмонхонасида дам оляпман, — деб жавоб берди авлиё.

четверг, 30 апреля 2015 г.

Изаура қўшиғи



(“Канизак Изаура” романидан)

Болаликдан эрксиз ўсдим,
Нафас олмай бемалол:
Худди лаънати далага
Сочилган уруғмисол.

понедельник, 27 апреля 2015 г.

Сўзларингиз дардларимнинг давосими?


Сўзларингиз дардларимнинг давосими?
Ёки нурсиз ҳаётимнинг маъносими?
Юрагимда ишқ гулини ундирдингиз,
Бу гулларнинг энг хушбўйи, аълосими?

вторник, 21 апреля 2015 г.

Фақирлик


Саида директорнинг қабулхонасида ярим соатча ўтирди. Ниҳоят, ичкаридаги одам, гапиними, ишиними, битириб хонадан чиқди. Котиба Саидага қараб ғалати кулимсиради-да, деди:
— Киришингиз мумкин.
Саида ўрнидан туриб кийимини тузатган бўлди-да, директор хонасининг эшигини аста тақиллатди. Ичкаридан эркак кишининг йўғон овози келди: “Киринг!”

среда, 15 апреля 2015 г.

“Поллианна”ни ўқиб...

Интернетда болалар учун қизиқроқ фильмлар рўйхатини кўрганимда, кейин бошқа, ҳаётга ижобий қарашга ундайдиган фильмлар рўйхатида ҳам кўзим тушганида, “Поллианна” деган фильмни кўриш истаги туғилди. Фильмни топиб, кўрдим. Жуда яхши фильм, албатта. Фақат болалар учун эмас. Катталар учун ҳам. Кейинроқ бу фильм Элинор Портернинг шу номли асари асосида суратга олинганини билиб, асарни қидириб топдим. Ўқиб чиқдим.

пятница, 10 апреля 2015 г.

Пиримқул Қодировни эслаб


Болалигимда биринчи ўқиган йирик насрий асарим Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти тасвирланган тарихий асарни мароқ билан ўқиганман (уни ўқишни менга адабиёт ўқитувчимиз тавсия қилиб, китобни ҳам ўзи топиб берган эди). Шундан сўнг нафақат адибнинг ижодига қизиқиш уйғонган, балки адабиётга бўлган меҳрим ҳам ортган. Ўқувчилик йилларимда Пиримқул Қодировнинг яна қатор асарлари — “Авлодлар довони”, “Қора кўзлар”, “Уч илдиз”, “Олмос камар” каби романларини, “Эрк” қиссасини ўқидим. Адиб қаламига мансуб охирги ўқиган асарим “Она лочин видоси” бўлди.

среда, 1 апреля 2015 г.

Бош оғриғи


Бу воқеани менга бир танишим сўзлаб берди ва, агар жоиз топсам, ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишимни сўради.

“Ўсмирлик давримда бошим қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалига бунга ортиқча эътибор бермадим, дори ичиб юрдим, ўтиб кетар деб ўйладим. Лекин бошим жуда қаттиқ оғрирди, чидаш қийин бўларди. Шундан сўнг шифокор кўригига бормасам бўлмаслигини тушундим. Ҳар хил текширувлардан ўтдим, таҳлиллар топширдим. Аммо ҳеч қандай касаллик чиқмади.

вторник, 31 марта 2015 г.

“Ҳамон ўша Элис”


Бир неча кун аввал “Ҳамон ўша Элис” (“Still Alice”) фильмини кўрдим. Қаттиқ таъсирландим. Ажойиб фильм. Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омади кулган, бахтиёр таниқли профессор аёлнинг сира кутилмаганда Альцгеймер касаллигига чалиниши, оқибатда, шунча йиллар давомида эришганларини, яъники ҳаётини аста-секин бой бериши, кун сайин умрининг ажралмас қисмига айланган хотираларидан айрила бориши...

вторник, 10 марта 2015 г.

Ҳақиқий ҳаёт (ривоят)


Бир киши идеал жой изларди. Узоқ излади. Олис бир мамлакатда шундай жойни топди. У ўзига жуда ёқиб қолган шаҳарни кезиб, ҳамма ёқни томоша қилди. Бироқ қабристонга бориб қолганда, даҳшатга тушди. Барча қабр тошларига битилган ўлим санаси бу одамлар атиги икки-уч йил яшаганини кўрсатарди.

четверг, 29 января 2015 г.

Бироқ, Аммо, Лекин...


Ҳаётим бироқ, аммо, лекинлардан иборат бўлиб қолаётганини ҳис қиламан. Орзуларимга етмоқ, режаларимни амалга оширмоқ истайман, БИРОҚ деган зиддиятлар туғилади. Эзгуликлар қилсам, савоб дафтарига ёзувлар қўшилсин, дейман, АММОлар қўлимни боғлайди. Ҳаёт гўзалликларидан завқ олишни кўзлайман, қалбимга қувончни шерик қилмоқчи бўламан, ЛЕКИНлар йўлимга ғов бўлади.

суббота, 17 января 2015 г.

Қачонлардир севардим сени...


Мэрилин Монро
Қачонлардир севардим сени,
Ҳатто сенга қилгандим изҳор.
Лекин сен кетдинг йироққа.
Қайтганингда эса, афсуски,
Жуда кеч бўлганди.
Севги шунчаки сўзга айланди,
Анча олдин унутилган сўзга.
Эсингдами?

К. Носирова таржимаси.

четверг, 8 января 2015 г.

Қайси фасл яхши?


Бир куни подшоҳ Акбар муҳим ишларини тугатиб, дарборда маслаҳатчилари билан турли мавзуларда гаплашиб қолди ва кутилмаганда шундай савол берди:
— Сизнингча, йилнинг қайси фасли яхши — ёз, қиш ёки ёмғирлар мавсуми?
Дарбордагиларнинг ҳар бири ўз фикрини билдира бошлади.

понедельник, 5 января 2015 г.

Болаликка қайтиб...)


Охирги пайтларда асосан болалар адабиётини мутолаа қиляпман. Гарри Поттер ҳақидаги учта китобни, яна бир нечта болаларга мўлжалланган асарларни ўқиб чиқдим. Сўнгги ўқиганларимдан бири Роальд Далнинг “Матильда”си бўлди. Бир ўтиришда ўқидим, жуда қизиқ. Таржима ҳам қилдим. Балки, кейинроқ китоб қилиб чиқариш имкони бўлар.